Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:53

СИРДАРЁ – “Ҳоким ўринбосари қонунан қураётган дўконимизни бузишни талаб қилмоқда”


БОЁВУТ. “Мен – Т.Тўрақулова, Сирдарё вилоят, Боёвут туманидан ёзмоқдаман. Туман ҳокимининг 2017 йил 17 октябрдаги 2492-сонли қарори билан Олмали қишлоғи ҳудудидан ўтган 4к-655 Ғаллакор–Боёвут автомобиль йўлининг 11-километрида бўш турган ер майдони замонавий автобекат ва савдо дўкони қуриш учун ажратиб берилган эди. Тегишли ташкилотлардан хулоса олиб, қурилишни бошладик. Қурилишга оиламиз бюджетидан 13 миллион сўмдан ошиқ маблағ сарфладик. Пойдевор қуриб, девор кўтарганимиздан кейин туман ҳокими ўринбосари А.Оқбўтаев келиб, “қурилиш нотўғри қилинган, уни бузинглар” деб кўрсатма берди.

Ушбу масалада Сирдарё вилоят прокуратурасига шикоят қилдим. Аммо вилоят прокуратураси ходимлари ҳақиқий ҳолатни жойига чиқиб, менинг иштирокимда ўрганмай, аризамда кўрсатилган ҳолат ва важларни ўзимга қайта эслатиб, қониқарсиз мазмунда жавоб хати йўллади. Айни шу масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилсам, аризамни туман ҳокими ўринбосари А.Оқбўтаевнинг ўзига юборишибди!

На Боёвут тумани ва на Сирдарё вилоятида менга тегишли кўчмас мулк бўйича ҳақиқатни қарор топтириб бўлаяпти. Ахир, президентимиз тадбиркорларнинг мулкини бузишни тақиқлади-ку!

Мутасаддилардан тадбиркорлик фаолиятимизга тўсқинлик қилаётган туман ҳокимлигига қонун ҳамма учун баробар эканини тушунтиришлари, давлатимиз иқтисодиётига улушимизни қўшиш учун савдо дўконимиз бузилмаслигида ёрдам беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 18 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG