Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:10

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ўзбекистонлик қизалоқ модель болалар танловида ғолиб деб топилди"

"Ӯзбекистонлик қизалоқ халқаро гӯзаллик танловида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритгани ва олтин тожга сазовор бўлгани ҳақида гапирмоқчиман. Бу Мирзаева Шаҳризода. У 4 йилдан буён мода соҳасида ишлаб келмоқда. "Agency of Fashion Models" агентлигида ўқаётган Шаҳризода ёшлигидан актёрлик маҳоратига эга. Бу қизалоқнинг суратлари бир неча машҳур журналларда чоп этилган. Шунингдек, у болалар кийими рекламаларида тез-тез чиқиб туради.

Шаҳризода "The Fashion Show 2015 - 2016", "Fashion Week" ва " Kids Fashion" каби кўп сонли халқаро гӯзаллик танловларида иштирок этган. 9 яшар ўзбекистонлик модель шу йил Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтказилган болалар ўртасидаги "Top Child Model of the Planet 2017" танловида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу танловда бутун дунёдан келган 50 дан зиёд ёш модель иштирок этган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG