Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Германиядаги консуллик қачон ўзбекистонликларга хизмат қилади!"

"Мен сизларга Швециянинг Стокҳольм шаҳридан ёзмоқдаман. Мен бу ерда бир неча йиллардан бери яшаб келаётган Ўзбекистон фуқаросиман. Менда бир савол бор: Германиядаги Ўзбекистон консули Азим Озотов қачон ишлай бошлайди? Ёки қачон Мирзиёев унинг ўрнига ҳақиқий консул қўяди? Сизга ёзишимдан мақсад, Берлин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон консуллик ва унинг бош консули Азим Озотовнинг ўз ватандошларига кўрсатаётган эътиборсизлигидан ва беписандлигидан шикоят қилишдир. Ўзбекистон ўз "қаҳрамон"ларини билиши шарт, деб ўйлайман.

Мен икки ҳафтадан бери паспорт масаласида консулликга тинмай телефон қилиб, ҳали ҳам консул ёки унинг ёрдамчилари билан гаплаша олмадим. Ҳамон ўз саволимга жавоб топа олмадим. Консул борай десам, у ерда ҳам шундай муносабат қилиб, қайтариб юбориши бор гап. Бир марта шундай борган эдим. Бир минг километрни босиб ўтишимдан аввал телефон орқали саволимни бериб, сўнгра консулнинг қабулига ёзилмоқчи эдим. Лекин на консул бор, на унинг ёрдамчилари.

Айтганимдай, икки ҳафтадан бери мени "онангга бор, отангга бор" қилишмоқда. Консуллик бош рақамига телефон қилсам, "бу рақамда консул йўқ, бошқасини теринг", дейди. Бошқасига қилсам, жавоб йўқ. Бош рақамга қайта телефон қилсам, телефонни кўтармайди. Сўнгра яна вебсайтда топган рақамга қилдим. Ўзини таништирмаган мулозим "консул шу ерда, унинг ўзига телефон қилинг", дейди. "Телефонини кўтармаяпти", десам, "Йўқ, у шу ерда, у ҳозир қўшни хонада ўтирганини кўраяпман", деб жавоб берди. Қисқаси, икки ҳафтадан бери шу гаплар. Икки ҳафтадан бери телефон қилавериб, кутиш сигналининг ўрнига қўйилган ўзбекча қўшиқларни эшитавериб, уларни ёдлаб бўлдим.

Бизда консул "хўжа кўрсинга" ишлайдими? Биз ҳам фуқаромиз, хорижда яшаётган бўлсак ҳам… Биз ҳам ўзбекистонликлармиз! Бизнинг дардимизни ким эшитади? Умуман иш қилмайдиган консулнинг нима кераги бор ўзи? Олиб ташласин унда! Бу консул халқнинг солиқларидан ойлик оладию, аммо ишини қилмайди…

Бу консуллик бутун Марказий Европа, Германя, Швеция ва бошқа мамлакатларда яшаётган ўзбекистонликларга хизмат қилади. Амалда эса, ҳеч ишламайди булар. Ё Озотовни ҳайдаб, яхшироқ консул олиб келсин, ё ёрдамчи берсин. Ҳозир ҳеч бир ёрдамчилари ҳам йўқга ўхшайди."

P.S. Озодлик мухбири Берлин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон консуллигига икки кун мобайнида қўнғироқ қилиб, бевосита консулнинг ўзи билан боғланишга ҳаракат қилди. Бироқ консулликнинг иккала рақамига қилинган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади. Ўзбекистон элчихонасининг ўзини таништирмаган ходими консул Озотовнинг ҳозирда таътилда экани¸ аммо унинг ўрнида Бурҳон Алиқулов ишлаëтганини билдирди. Консул ўрнида ишлаëтган Алиқуловнинг телефон гўшагини нега кўтармаëтганига оид Озодликда бирор изоҳ йўқ.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG