Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:13

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Порталга ёзгач, свет фақат 2-3 кун ўчмади"

"Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳарчасида электр идораси умуман свет бермаяпти. Борсангиз, "қарздорлик катта", деб юборади.

Қарзи борлар эвазига қарзи йўқлар нима айбдор? Мисол учун, мен ва қизларим рўзадормиз. Ҳаттоки саҳарликда ҳам аккумуляторга уланган лампалар билан саҳарлик қилишга мажбурмиз.

Электр идорасига телефон қилсак, "ҳоким буйруқ берган", дейди. Биз нима қилайлик? Президент порталига чиққан эдик. 2-3 кун свет ўчмади, лекин сўнг яна шу аҳвол.

Ҳаво иссиқ ва шу боис овқатларни сақлаш учун музлатгич керак. Бироқ, электр йўқлиги сабабли у ҳам ишламайди.

Свет ёзда ҳам, қишда ҳам ўчаверса, бу нима аҳвол?"

Таҳр: KUN.uz интернет нашри "Наманган вилояти ҳокими билан очиқ суҳбат", деб 2017 йилнинг 3 май куни чоп этилган мақолада электр етишмовчилик муаммосини муҳокама қилган. Ҳокимнинг айтишича, бу "кўплаб аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган масала" ва "бу масаланинг ечими эртами кечми барибир топилади”. Наманган вилояти ҳокими 2019 йилда Тўрақўрғон туманида иссиқлик электр станцияси "ишга туширилиши бутун водийнинг электрга бўлган таъминотини тўлиқ қоплаб бериши мумкин”лигини таъкидлаган.

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG