Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Посёлкамизда электр энергия йўқ ва сув босиб кетган…"

"Сиз билан посёлкамиз муаммолари билан ўртоқлашмоқчиман. Биз Қоракалпоғистоннинг Нукус шаҳриданмиз. Посёлкамиздаги 32 кўчадан атиги 13тасида электр энергияси ўтказилган. Қолган аҳоли эса суратда кўрганингиздек яшайди. Президентга ёзган ўнлаб хатимиздан сўнг столбаларни олиб келишди, аммо қандай келтирилган бўлса, шундай ётибди. Энди яна бир муаммо - 3 кун олдин посёлкамизни сув босди. Биз "Каттагар" ва "Қыз кеткен" каналлари орасида жойлашганмиз. "Каттагар" каналидаги сув ерларни суғориш учун ишлатилади. Сув нотўғри тақсимлангани сабаб кўчаларни сув босиб кетди.

Ёрдам сўраб президентга мурожаат қилдик. Раҳмат, тез ёрдам кўрсатишди. Аммо қўшниларнинг уйидаги томорқалар сув остида қолмоқда. Мен МЧС вакили ва ҳокимият вакилига мурожаат қилдим. Бефойда.

Тушунаман, томорқалар - бу ҳар кимнинг шахсий мулки ва ҳар ким ўзи жавобгар. Бироқ, агар канал суви тошмаганида, сув босмаган бўларди. Бу воқеалар бирор бир чекка жойда эмас, Нукус шаҳрида бўлаяпти.

Уй қуриш учун бу ерларни сотаётганда муаммоларни ҳисобга олишлари керак эди. Аммо бизда, ҳар доимгидек, бефарқ бўлишган."

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG