Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Врач бўлсам, бу менинг айбимми?"

"Самарқанд шаҳар марказий шифохонасининг раҳбарияти қурилиш фирмаларига пул кўчириб, 1,5 йилдан бери катта мажлислар ўтадиган зални ремонт қилиш билан овора. Ўша ремонт қанча чўзилиши мумкин?

Баъзи беморлардан тушадиган ҳомийлик пуллари қаерга кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Мана бу ерда ишлаганимга 20 йилча бўлиб қолди. Кўп нарса бошимдан ўтди. Лекин, бу даражадаги босимни ҳеч қачон кўрмаганман.

Кўплаб терапевт ва хирурглар мажбурий-"ихтиёрий" пахта мавсумига жалб килинмоқда. Шифохона ходимларидан 100 доллардан йиғиб олинганини гувоҳиман. Янги кадр ишга олинаётган бўлса, ҳаммасидан, ҳатто фаррошлардан ҳам, камида 500 минг сўм олинади.

Прокуратурага борса, ишсиз қолади. Ўзини пора берганликда айбдор қилишади. Бунга қачон чек қўйилади?

Реанимация бўлимида аҳвол жуда оғир. Бошқа бўлимларнинг ремонти врачлар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳатто, фасадни ремонт қилиш ҳам врачларга юклатилган. Ахир, врачлар врач бўлгани, ҳамширалар ҳамшира бўлгани айб эмаску…"

(таҳр. Озодликка мактуб йўллаган муштарий бир неча шахснинг исмини келтиргач, айтилган коррупцион фаолиятга уларнинг алоқаси борлигини иддао қилган. Бироқ, унинг томонидан далиллар етарли даражада тақдим этилмагани туфайли, Озодлик бу шахсларнинг исмларини чоп этмасликка қарор қилди.)

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG