Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:05

"Электр узилмаслиги ҳақида берилган ваъдалар осмонга учиб кетди"


ЎЗБЕКИСТОН. "Биз Ўзбекистон туманида истиқомат қиламиз. Электр ўчишидан шикоят қилиб Фарғона вилоят ҳокими виртуал қабулига 2-3 марта хат билан чиқдик. Дастлаб вазият сал юмшагандай бўлди. Қишлоқларимизда (Охунқайнар, Элаш, Товуш, Қумбости ва Қиркетмон) маълум муддат электр узиб қўйилиши тўхтатилди.

Туман электр тармоқлари томонидан вакил келиб, қачонки фавқулодда авария ҳолати бўлмаса, бундан буён сизларда электр узилиши бўлмайди, дея ваъда бериб кетди. Аммо, бу ваъда ўша куннинг ўзидаёқ осмонларга учиб кетди. Бизни очиқчасига алдаб кетди инсофсизлар. Президентимизнинг янги қарор ва фармонларини ТВ орқали кўролмаяпмиз. Халқ ва одамларни жуда қийнаяпти свет ўчирувчилар. Тайинли бир жавоб беришмайди. "Симларимиз эски, нагрузка тушаяпти, ўғрилик бўлаяпти," деб баҳоналарни қиляпти ҳаммаси".​

***

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG