Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:55

"Президент, сизга қилган шикоятимдан сўнг амалдорлар муаммомни номига ҳал қилди"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Президент, сизга қилган шикоятимдан сўнг амалдорлар муаммомни номига ҳал қилди"

"Мен ҳурматли президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичга мурожаат қилмоқчиман.

Мен сизга 2017 йилнинг 20 июлида, Озодлик Радиоси орқали, сиздан менга ёрдам беришингизни илтимос қилгандим. Уйимнинг ичида электршит қутиси очиқ ҳолда тургани ҳақида ёзгандим. Ўша хатдан кейин КРАВС (контрольно-ревизионная аварийно-восстановительная служба) раҳбари электршит турган хонага вақтинчалик эшик қўйган эди. Агар мен тегишли жойдан, яъни архитектура қурилиш бош бошқармасидан, ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан ва ДСЭНМ (таҳр. Санитар эпедемиология хизмати) дан ҳулоса олсам, электршит қутисини Мустақиллик байрамидан сўнг "ҳал қиламиз, кўчириб берамиз", деб Яшнаобод туман ҳокимлиги ва КРАВС раҳбари ваъда беришганди.

Электршит хонасига эшик қўйилди, лекин таъмирланмади, симлари чиқиб, ҳалигача банғиллайди. Мен шу ҳулосаларни олдим, лекин ҳеч ким менга ёрдам бергиси йўқ.

КРАВС раҳбарининг олдиларига борсам, "хоҳлаган жойинга бор, ёрдам бермайман", деб менга бақириб кетдилар. Мендаги ҳулосаларни кўрсацам, "бор, ўзинг чиқар электршитни" дедилар. Менда имконим йўқ, агар бўлганда, ҳеч кимга оғирлигим тушмасди. Ариза билан мурожаат қилмаган жойим қолмади. Мен яшаб турган умумий ётоқхонага Яшнаобод туман ҳокимятининг рухсати билан уй мақоми берилган. Менда қарор нусхаси ҳам бор.

Мен яшаб турган ётоқхонага бошқа манзил берилди, яъни аввал (37 уй 22 умумий ётоқхона 103 хонадон) эди. Энди туман ҳокими 2017 йил 10 январ куни чиқарган қарорлари билан 39 уй 61 хонадон бўлди. Мен шу электршитни деб ордеримни янги манзили билан алмаштиролмаяпман. Менга ёрдам берин, илтимос. 4 ойдан бери 3 та фарзандим билан сарсонман".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG