Линклар

"Президентимиз ислоҳотлари кўриниши яхши, лекин ҳали умуман ишламаяпти" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Президентимиз ислоҳотлари кўриниши яхши, лекин ҳали умуман ишламаяпти"(ВИДЕО)

"Ҳозирги президентимиз амалга ошираётган ислоҳотларнинг кўриниши яхши, деб ўйлайман, лекин ҳали умуман ишламаяпти, натижа йўқ. Бугун Тошкент шаҳридаги Олмазор туман электросет бўлимида бўлдим. Бизнинг уйлар аллақачон "биллинг" тизимига ўтказилган (компютер орқали бошқариладиган тизим).

Бу тизимда, мобил алоқа операторларига ўхшаб, пул олдиндан тўланади. Ҳисобингизда пул қолмаганда, автомат равишда ўчиши керак. Аммо бу тизим бизни яна қарзга ботирмоқда. Яъни, баланс 00 бўлганида, қарз қилмасдан, ўчиши керак. Лекин бу тизим 00 қилмасдан, тўланган пулдан ўтиб, қарз ёзмоқда. Бу сафар 60 мингдан ошиқ қарз ёзди ва аввалги гал 50 мингдан ошиқ қарз чиқарди.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун электросет раҳбарининг қабулига кирмоқчи эдим. Соат 9 дан ошганда на директор, на унинг ўринбосари ўз жойларида бор. Сўнг туман прокуратурасининг қошидаги МИБ бўлимига бордим. Улар ҳам шу бинода экан.

Аммо у ердаги ходим на президентдан, на унинг қабулхонасидан қўрқишини айтди. "Хоҳлаган ишингизни қилинг", деди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG