Линклар

"Ҳаражатини берсаларинг, электр тармоғига улаб берамиз, бермасаларинг, 1 йилда ҳам уламаймиз"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳаражатини берсаларинг, электр тармоғига улаб берамиз, бермасаларинг, 1 йилда ҳам уламаймиз"

"Сизга Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Гузалкент қӯрғони Ҳамкор қишлоғидан мурожаат қилаяпмиз.

Бизнинг қишлоғимизда ҳукуматимиз томонидан 2 ой олдин янги трансформатор ӯрнатилди. Лекин, Гузалкент электросет ходимлари “ҳаражатини берсаларинг, электр тармоғига улаб берамиз, бермасаларинг, 1 йил ӯтса ҳам, уламаймиз”, дейишмоқда.

"Трансформаторга кириш ва чиқиш симларини ӯз ҳисобларингдан олиб, ҳар бир столба оралиғига 300 минг сӯмдан берасизлар", деб талаб қилишмоқда.

Қишлоғимизнинг аҳолиси пул тӯплаб, симни олди. Лекин, 300 минг сӯмдан ҳар бир столба оралиғига пул тӯплаб беролмаймиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG