Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 08:54

АНГОР. "Сурхондарё вилояти Ангор тумани Навшаҳар махалласидан арз йўлламоқдаман. Электр энергияси узилишидан безор бўлдик. Электрни ўчиришда на тартиб бор, на режим. Кўнглига келган вақтда ўчириб, кўнглига келган вақтда ёқади. Кечқурун овқатланиб ўтирибсанми, эрталаб ўқиш ё ишга шошиб кетаяпсанми, уйингда кекса ёки касал борми – уларни қизиқтирмайди. Гоҳида мутасаддилар одамлар устида тажриба қуёни каби эксперимент ўтказаяпти шекилли, деган хаёлга борасиз. Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси шуми?!

Электр энергияси сурункали ўчаверганидан айрим ўзига тўқ одамлар аккумулятор ўрнатиб олган. Аммо бунга ҳар кимнинг ҳам қурби етмайди.

Вилоятда ҳал қилса бўладиган муаммони республика даражасигача кўтармайлик, деймиз-у, лекин ношуд раҳбарлар халқ дардидан бехабар бўлгач, нима ҳам қилардик..."

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG