Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:36

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "39 минг қарз учун 370 минг жарима солиш инсофданми?!"


ХЎЖАЙЛИ. "Мен – Ойзода Абдакимова, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан мактуб йўлламоқдаман. Ишда эдим, Мажбурий ижро бюроси ходимлари уйимизга келиб, электр тармоғини узиб муҳрлабди. Бунинг устига энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима ёзиб кетибди. Электрдан қарзимиз 39 минг сўм экан. Агар аввалдан огоҳлантиришганида, ўша пулни тўлар эдим. Аммо огоҳлантиришмади. Қолаверса, вояга етмаган фарзандим ёлғиз ўтирганида МИБ ходимлари уйимизга кириб келган. Болаларимнинг ризқидан қийиб, 370 минг сўм жарима тўладим. Аммо МИБ ходимлари ҳали ҳам пломбани олгани йўқ. Шу сабабли икки кундан бери чироқсиз ўтирибмиз. 39 минг сўм учун 370 минг сўм жарима ундириш инсофданми? Нега оддий халқни бундай қийнашади?"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG