Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 15:38

АНДИЖОН – “Электр тармоқлари корхонаси ваъдасида турмайдими?”


АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Оқбўйра МФЙ Бой кўчасида яшовчи аҳоли номидан ёзмоқдамиз. 2 йил аввал президент қабулхонасига кўчамизга электр токи етказиш учун симёғоч ҳамда кабеллар билан таъминлашларини сўраб мурожаат қилган эдик. Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси 2019 йилда сўровимизни амалга оширишга ваъда берганди. Мана, 2019 йил ҳам якунига етяпти, аммо ваъда ижросидан дарак йўқ. Айни пайтда симлар томдан томга қўлбола усулда тортилган. Кучли шамол бўлса, бирор кор-ҳол рўй бериши мумкин. Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан ваъдасини бажаришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG