Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:01

ТОШКЕНТ – “Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчихонасини инсофга чақириб қўйсин”


ТОШКЕНТ. “Туркияга ишлагани бориш учун ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасига виза учун ҳужжат топширдик. Лекин консуллик хизмати ходимлари виждонан ишламаяпти. Ҳар куни 300 тача одам навбатга ёзилади, аммо турк дипломатлари аранг 20-30 та аризачини қабул қилади. Соат 9:00 дан 11:30 гача ишлашади, холос. Оқибатда, одамлар навбат талашиб жанжаллашиб қолмоқда. Айниқса, виза учун вилоятлардан келганларга қийин бўляпти. Шахсан ўзим душанба куни тонгда келган эдим, чоршанба куни ҳам навбатим келмади. Бу нима аҳвол?! Кунлаб навбат кутиб қолиб кетяпмиз.

Айтишларича, ичкарида 80 долларни тўлашда ҳам муаммо бўляпти. Майда пул берсангиз, йирик қилиб кел; йирик банкнота берсангиз, майдалаб кел деб одамларни сарсон қилишяпти.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчихонасини инсофга чақириб қўйсин!”

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG