Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 10:08

ҚАШҚАДАРЁ – “Тараққиётдан ортда қолаётган Айритомда ҳам ислоҳотлар ўтказилсин!”


ЧИРОҚЧИ. “Мен – “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Одил Элмурод, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдаман. Марказдан 70 км узоқликда жойлашган Айритом қишлоғи жамиятдан узилган ҳолда кун кечирмоқда. Оила боқувчилари асосан четга чиқиб мардикорлик орқасидан пул топиб келади. Бу ерда иш ўрни ва кўнгилочар масканларни топиш қийин. Мактаблар ҳам ачинарли аҳволда! Гектар-гектар ерлар ҳеч нарса экилмай қаровсиз ётибди. Истагимиз, Айритомда ҳам ислоҳотлар ўтказилсин! Ушбу ҳудудда паррандачилик ва боғдорчиликни йўлга қўйишни таклиф этамиз. Мутасаддилар ҳудуд муаммоларига эътибор қаратсин”.

(Бу хабар Озодликка 11 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG