Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 10:23

ФАРҒОНА – “Ҳоким кабинетда ўтиравермай шаҳарни тартибга солса бўлмайдими?!”


ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳри – шу номли вилоятнинг маъмурий маркази, гўзал бир маскан. Сўлим жойларини кезиб дам олади киши. Лекин шаҳарда шундай кўнгилни хира қиладиган жойлар борки, у ерларга бориб худди қашшоқ бир давлатга келиб қолгандай бўласиз. На тартиб бор, на тозалик. Кабобпазларнинг бурқситиб чиқараётган тутунию чебурекпазлар қизитаётган ёғ ҳиди кўнглингизни айнитади. Атроф ахлатхонага айланган.

Айрим жойлар ўйдим-чуқур бўлиб кетганидан худди бомба тушиб, ўра ҳосил бўлганга ўхшайди. Ёмғир ёғса, кўлмак сувга тўлиб, хунук аҳвол юзага келади. Автомобиллар эса худди инқиллаб-синқиллаб юрган чолдек автотураргоҳдан зўрға чиқиб кетади. Наҳотки, ушбу автотураргоҳнинг даромади ҳисобидан бир машина асфальт тўкиб, тешикларни ямаб қўйишнинг иложи бўлмаса?!

Қолаверса, одамларнинг қатнаши учун етарли даражада автобус йўқ. Бечора халқ ҳар доимгидек сарсон-саргардон. Шаҳарнинг ҳамма томонига ҳам автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Бу муаммо билан ким шуғулланади? Ёш болали аёлларга раҳмингиз келади. Қоронғида боласи билан пайпасланиб, автомобилга ўтиришга ҳаракат қилади. Мактабдан қайтаётган болалар ҳам қоронғида машина кутиб туради. Бу тураргоҳда ёритиш тизими ишламайди. Одамлар ва автоуловлар қатнови учун ҳеч қандай шароит яратилмаган. Киракашлардан тушаётган йиғим пуллари кимнинг чўнтагига кетмоқда?! Уларни ким текширади? Фарғона шаҳри ҳокими кабинетда ўтиравермай шаҳарни тартибга солса бўлмайдими?!”

(Бу хабар Озодликка 12 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG