ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Зуҳрахон Бўриева, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Охунбобоев 7/2-уйдан ёзмоқдман. “Сиздан Телеграм”да ҳам аввал ҳам мактубим чоп этилган эди. Аммо муаммом ҳал этилмади. Ҳокимият уйимни бузиб, тўлиқ компенсация тўлашга ваъда берган эди. Лекин бир йилдан буён ҳақимизни ололмаяпмиз. Мурожаатларимга эса бир хил қолипдаги жавоб хатлари юборилмоқда. Ҳурматли мутасаддилар, уч норасида бола билан қийналиб кетдик. Муаммони ҳал қилиб беринг!”
(Бу хабар Озодликка 2 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|