Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 14:39

ФАРҒОНА – "Ўроқда йўқ, машоқда йўқ!.. 15 йил меҳнатимиз сингган ерни инсофсизларча тортиб олишди"


ҚУВА. "Мен – Мусаффо Ҳожиматов, Фарғона вилояти Қува тумани Сойкелди маҳалласи 45-хонадонда яшайман. 2003 йилда оиламиз билан фермер хўжалиги ташкил қилдик. 15 йил давомида меҳнат қилиб унумсиз ерни унумдор ҳолга келтирдик. Ўтган йиллар давомида давлатни олдидаги пахта, ғалла ва пилла мажбуриятларини бажардик. 2018 йил учун хам еримизга ғалла экиб, Қува дон акционерлик жамияти билан шартнома ҳам тузган эдик. 2018 йил 30 март куни Абдухалил деган шахс бир нечта жияни билан келиб "Бу ерга мен боғ қиламан, ерни бўшатиб қўйинглар!" дея, бизни дўппослаб тан жароҳати етказди. Негадир бу ҳолатдан прокуратура ҳам, ИИБ ҳам, ҳокимият ҳам кўз юмди. Еримизни олиб қўйишди ва биз етиштирган ғалла маҳсулотларини ҳам ўзлари йиғиб олишди. Энди биз қаерга борайлик, арзимизни кимга айтайлик?! Поймол этилган ҳақ-ҳуқуқларимиз ҳимоя қилиниб, зўравонлар жазоланишига ишонгимиз келади".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG