Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:09

БУХОРО – “Тикувчи аёл: формага буюртма берган “Халқ банки” тўловга келганда ғирромлик қилмоқда”


БУХОРО. “Мен – Моҳигул Қобилова, Бухоро шаҳри Низомий кўчаси 16/2 уйда яшайман. Икки нафар фарзандни ёлғиз ўзим улғайтирмоқдаман. Тикувчилик ортидан рўзғор тебратаман.

Уч ойча бўлди, “Халқ банки”нинг Бухоро вилояти филиали ишчи-ходимлари учун форма тикиб бердим. Пулини сўрасам, бошида “Хўп, берамиз”, дейишди. Уч ой ўтиб эса “Кийимларни олиб кетинг. Бизга тўғри келмади”, дейишди. Матоларни бировдан қарз олиб тиккан эдим. Қарз берганлар эса пулни қайтаришни талаб қилмоқда.

Банк бошлиғига шароитимни тушунтирдим, яхши-ёмон гапириб кўрдим, афсуски, у мени назар-писанд қилмаяпти. Ҳақимни беришларини сўрасам, банк бўлим бошлиғи “Биз сиз билан шартнома тузмаганмиз, формаларингизни олиб кетинг”, деди.

Ҳолбуки, формани тикиш учун раҳбарнинг ўзи рухсат берган. Банкка бориб, ходимларнинг эгнини ўлчаб олганман. Жами 17 дона форма тикдим, 15 таси банк ходимларининг қўлида. Ҳар бири 350 минг сўмдан.

Ушбу масалада Марказий банк ишонч телефонига қўнғироқ қилдим. Менга Бухоро вилоят банки бухгалтери телефон қилиб, сўраб-суриштириб сизга жавоб бераман, деди. Энди эса “Халқ банки” масъуллари мендан “эътирозим йўқ” деган мазмунда тилхат ёзиб беришни талаб қилмоқда.

Аёл бошим билан ҳалол меҳнат қилиб, фарзандларимни катта қилиб келмоқдаман. “Халқ банки” масъуллари эса ҳимоясиз эканимдан фойдаланиб, ғирромлик қилиб, ҳақимни бермай сарсон қилишмоқда. Юқори идоралардан амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 15 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG