Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 04:30

СУРХОНДАРЁ – "Масъуллар "Сурхон" мухлисларини футболдан совутмоқда"


ТЕРМИЗ. "Юртимизда футболни ривожлантириш, мухлисларни стадионга қайтариш учун кўп ишлар қилинмоқда. Айрим клублар мухлисларни стадионларга қайтариш учун ҳар хил бонуслар ўйлаб топмоқда. Сурхондарёда эса мухлисларни футболдан совутишга уринишмоқда. "Cурхон" футбол клуби майдонига киришда мухлисларга қўпол муомала қилишади. 7-8 ёшли болалардан ҳам чипта талаб қилишади. Энг қизиғи, ўйинга сув олиб кираётган мухлислардан сувини тортиб олишади. Бу мухлисларнинг устидан кулиш эмасми! Хуллас, бошқа вилоятларда футболсеварлар иззат қилинаётган бўлса, бизда изза қилинмоқда!


Сурхондарё футболи масъуллари! Агар "Сурхон" командамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга кўпроқ мухлислар келишини истасангиз:


1) стадионга келаётган мухлисларга муносабатни тубдан ўзгартиринг;
2) турникет ва хизмат килувчилар сонини купайтиринг;
3) 16 ёшгача болалардан билет талаб қилишни тўхтатинг;
4) Термизнинг жазирамасида стадионга баклашкада сув олиб киришга рухсат беринг;
5) стадионнинг бир неча жойида ичимлик сув кранини ўрнатинг;
6) радиокарнайлар бутун стадион бўйлаб нормал ишлашини таъминланг;
7) ёритиш чироқларини созлаб қўйинг;
8) голларни такрорий кўрсатиш учун электрон жиҳозлар ўрнатинг;
9) камчиликлар учун оммавий ахборот воситалари орқали мухлислардан кечирим сўранг!


Унутманг, ушбу чора-тадбирларни қилмасангиз, футболга тўсқинлик қилган бўласиз!"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG