Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:54

ТОШКЕНТ – “Йўл нозири танишларини гувоҳликка чақириб, бўм-бўш қоғозга имзо қўйдириб олди” (ВИДЕО)


ТОШКЕНТ – “Йўл нозири танишларини гувоҳликка чақириб, бўм-бўш қоғозга имзо қўйдириб олди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

ҚИБРАЙ. “8 декабрь куни Тошкентдан Ғазалкентга кетаётганимда Қибрай марказида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими тўхтатди. Ҳужжатларни сўради, ҳайдовчилик гувоҳномам бор, лекин талоним йўқ эди. Менга берилган вақтинча рухсатнома муддати эса тугаган эди. Гап шундаки, мен талонни олиш учун Қибрай ЙҲХБга 2 марта бордим. Лекин бир гал қайтариб юборишди, иккинчи гал эса компьютер тизими ишламаётган экан. Мени тўхтатган инспектор автоуловимни жарима майдончасига олиб боришини айтди. Мен эса баённомага имзо қўймаслигимни, талон йўқлиги сабабини батафсил ёзишимни айтдим. У эса, майли имзо қўймасангиз гувоҳ чақираман деб иккита йигитни бошлаб келди. Гувоҳлар инспекторни яхши таниркан, олдига келиб “Ислом ака, яхшимисиз, нима муаммо” деб саломлашишди. Холис гувоҳликка ўз танишини чақириши тўғрими? Қолаверса, инспектор гувоҳларга бўм-бўш оқ қоғозга имзо қўйдириб олди. Бу нимаси? Гувоҳ дегани оқ қоғозга имзо қўйиб кетаверадими?”

(Бу хабар Озодликка 9 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG