Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:40

ТОШКЕНТ . "Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-3 даҳасидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими буйруғи билан 92-автотураргоҳнинг гаражлари ноқонуний равишда бузиб ташланмоқда. Тегишли ҳужжат тақдим этилгани йўқ. Бундан ташқари, гараж эгалари аввалдан огоҳлантирилмади. Товон пули ҳам берилмас экан. Бизга 1- Олимпия захиралари мактаби ҳудудида ёпиқ сув ҳавзаси қурилиши ҳақидаги 411-сонли қарорни кўрсатишди. Аммо қарорда автостоянка бузилиши ҳақида бирор гап йўқ. Қолаверса, бу мактаб умуман бошқа ҳудудда жойлашган. Ушбу гаражлар эгалари – 90 дан ошиқ мулкдор Президент қабулхонасига хат бердик. Кўриб чиқишга ваъда беришди. Биз ушбу ҳолатдан жамоатчиликни ҳам хабардор қилиб қўймоқчимиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG