Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 23:06

ЎЗБЕКИСТОН – "Мафия ҳайдовчиларнинг ҳуқуқсизлигидан фойдаланиб, чўнтагини қаппайтирмоқда"


ЎЗБЕКИСТОН – "Мен бу хатни Намангандан йўлламоқдаман. Нафақат Наманган, балки бутун Ўзбекистондаги минглаб ҳайдовчиларни ташвишга солаётган бир ҳолат ҳақида маълум қилмоқчиман. Зора, мутасаддилар ўқиб, муаммони ҳал этишга ҳаракат қилса!

Жорий йил 1 февралдан автомобилларнинг капрон газ баллонда ҳаракатланиши тақиқланибди. Унинг ўрнига ўзимизда ишлаб чиқарилаётган темир баллон ўрнатиш керак экан. Айтишларича, капрон баллон хавфсизлик талабига жавоб бермас эмиш. Лекин ўзим неча марта айнан темир баллон портлаб кетганига гувоҳ бўлганман. Менимча, капрон баллоннинг хавфи камроқ. Дейлик, капрон баллон портласа, қопқоқдек икки томонга очилади. Темир баллон эса худди граната каби сочилиб портлайди. Тўғриси, машинамга ўзимизда ишлаб чиқарилган темир баллонни ўрнатишга қўрқяпман. Баллонни жарақ-жарақ пулга сотаётганлар эртага, Худо кўрсатмасин, бир фалокат рўй берса, айбни мардларча бўйнига оладими,моддий зарарни қоплаб берадими?

Нархи ҳам ҳайдовчиларни "чақиб олади". Ўтган йили 80 тали темир баллон бир миллион тўрт юз минг сўм эди, бу йил эса икки миллион саккиз юз мингга чиқибди. Яна ошади, деган хавотир бор.

Газ баллонларни оммавий равишда алиштириш ташаббуси ортида бирор каттакон амалдор ёки мафия турганга ўхшайди. Дангалини айтганда, ҳайдовчиларнинг ҳуқуқсизлигидан фойдаланиб, чўнтак қаппайтиришмоқда.

Биз – ҳайдовчилар, икки ўт орасидан қолганмиз. Темир баллон ўрнатмасак, ДАН ходимлари отнинг калласидек жарима солади. Ўрнатай десангиз, қиммат ва қолаверса, хавфсиз эканига кафолат йўқ. Кўпчиликнинг боши қотган. Шунинг орқасидан бирор жанжал-тўполон чиқмаса эди.

Талабимиз – мутасаддилар темир газ баллон нархини туширсин! Ахир, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда-ку. Масъул идоралар уларнинг хавфсиз эканига ҳам кафолат берсин".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG