Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 19:59

НАМАНГАН. "Наманган шаҳар раҳбарлари халқнинг оғирини енгил қилишармикин? Ёки уларни фақат ўз манфаатлари қизиқтирармикин? Шаҳарнинг қоқ марказига яқин ҳудудда жойлашган Гулпора МФЙда 700тадан ортиқ хонадон жойлашган. Лекин шаҳар раҳбарларини халқ қандай яшаётгани қизиқтирмайди. Шаҳарнинг марказига яқин ҳудудда газ умуман йўқ. Аҳоли қийналмоқда. Шаҳар раҳбарларига мурожаат қилавериб, аҳоли чарчади. Наманган шаҳар мутасаддилари келишиб олиб, "аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланмоқда", деб жавоб айтилмоқда. Суюлтирилган газни ҳам бир ойда бир марта берса – катта гап!

Аҳоли қийналиб кетди. Лекин шаҳар раҳбарлари парво ҳам қилмаяпти. Халқни ким эшитади? ТВларда кўрмоқдамиз, "халқнинг дардини эшитмаган раҳбар бўлмайди," дейилмоқда. Бу гап Наманган шаҳар раҳбарларига ўтмайдими? Ёки фақат ўз манфаатлари учун раҳбарлик қилишадими?"

"Шаҳарнинг қоқ марказига яқин ҳудудда умуман газ йўқ"
илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG