Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:12

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Нега ўзимиздан чиқаётган газни халққа бермасдан, экспорт қилишади?"

"Хўжайли шаҳри эски шаҳар маҳалласидан мурожаат қилаяпман. Аҳолида газ йўқ, ўтин 80 минг сўм, уни ҳам бир ҳафта ёқамиз. Нега газ ўзимиздан чиқаяпти, аммо халққа бермасдан, чет элга экспорт қилишади?

Икки болам бор. Уй жудаям нам. Ҳатто бир ўғлимда сил касали аломатлари бор. Докторларнинг айтишича, сил касали намдан келиб чиқар экан. Эски шаҳар маҳалласида аҳолининг 40% дан ортиқроғи сил касаллиги билан рўйхатда тураркан.

Ёрдам беринг, илтимос. Фотодаги электропечкалар соғлиққа зарарли. Аммо уни фойдаланмасдан иложимиз йўқ. Кунлар совуқ. Президент ёки бош вазир келадиган бўлса, газ жуда яхши ёнади. Президент кетиши билан газ йўқолади. Нима кераги бор бундай кўзбўямачилик?!".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG