Линклар

"Бизда газ икки ҳолатда берилади: одамларни пахтага чорлаш учун ё Мирзиёев келганида" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бизда газ икки ҳолатда берилади: одамларни пахтага чорлаш учун ё Мирзиёев келганида"

"Мен Жиззах шаҳри "Жиззахлик" маҳалласидан ёзмоқдаман. Бу ерда "Москва колхоз" деган жой бор. Унинг ҳудудига 5-6 та маҳалла киради. Шу маҳаллаларда сал кам 10 йилдан бери газ умуман йўқ. Мана бугундан газ берибди, деб эшитдим. Ишонмаганимдан бошқа маҳаллалардаги танишларимга телефон қилиб суриштирсам, ростдан газ берилибди.

Кейин пахтага чиқаётган бир танишим билан гаплашдим. "Қандай энди, газ бериб қолди экан", десам, унинг айтишича, ҳозир уйма-уй юриб, маҳалладагиларга "пахтага чиқинглар, ҳар бир хонадондан биттадан одам чиқиши керак", деб юрибди. Шунақа баъзи бир хонадонларга кириб, "пахтага чиқинглар" дейишганда, "аввал газни бериб қўй, кейин чиқаман" дейишган экан. Шунга газни беришганмиш. Пахта терими тугаши билан яна газ билан хайрлашамиз.

10 йилдан бери газ нималигини билмаган маҳаллага Мирзиёевнинг келиши арафасида газ берилмоқда. Газ трубалари ҳам газни соғиниб кетганди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG