Линклар

"Газ баллонларимизни 3 ойда бир алмаштирмоқда" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Газ баллонларимизни 3 ойда бир алмаштирмоқда"

"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Кулоллик маҳалласидан олинган видеони сизга йўлламоқдаман. Сиз қандай қарайсиз бу ҳолатга? Мен ҳеч нарса билан буни таъриф этолмайман. Фақат бир нарсани айтоламан. МФЙ бошлиғи бунга беэътибор.

Эшитишим бўйича, 08 август куни охирги марта қабул қилинган газ баллонларини эндиликда 28 ноябрь куни алмаштирмоқда. Халк эса баллонлар 1 ойда 1-2 марта йиғиб олинишини хоҳламоқда. МФЙ бошлиғи бунга суст ва бефарқ. Бошқа маҳаллаларда 30 кундан ошмайди.

Кўриб турганингиздек, маҳалламиз йўллари жуда ҳам ёмон аҳволда. Четдан келиб қолган одам бу ерни шаҳар деб атамайди. Шунинг учун катталаримиз эътибор қаратишларини истардим".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG