Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 17:31

"Бизга 2 ой газ берсин, бошқа пайт керак эмас"


"Бизга 2 ой газ берсин, бошқа пайт керак эмас"

"Яна Шеробод туман, Боғиобод маҳалласи фуқаролари номидан ёзаяпмиз. Сизларга мурожаат қилганимдан кейин ҳам бизга газ беришмаяпти. Бу ҳол қачонгача давом этади? Халқимиз совуқдан қийналаяпти. Бизга 2 ой газ берсин, бошқа пайт керак эмас. Ёнимизда катта босимли газ ўтиб турибдику ахир!

Туман ҳокими намунали уйларимизга келиб, дўқ-пўписа қилишни билади. Лекин газни ёқиб беришни пайсалга солади. Халқнинг қучоғини пуч ёнғоққа тўлдираяпти. Халқимиз шунчалик қадрсизми? Пахтани етиштирсак, буғдойни ундирсак. Нима, биз икки ой газ олишга арзимаймизми? Нақадар адолатсизлик".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG