Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 16:26

"Хўш, биз ўтин йиғиб, уйда печка қурайликми?"

"Сизга мурожаат қилишимдан мақсад: Тошкент шаҳар Сергели туманининг 11-мавзесида газ муаммоси одамларни қийнамоқда. Хонадонларда совуқ тушиши билан газ жуда пасаяди. Бизнинг хонадонларимиз янги қурилганлиги сабабли газ ходимлари эски маҳалладан труба тортиб, бизларни улашган. Албатта, 300-400 АҚШ доллари эвазига. Шахсан менинг хонадонимга 2013 йилнинг ноябрь ойида эски маҳалладан тортилган газ трубасини улашди.

Ўша йили қишда газсиз жуда қийналганмиз. Чунки хонадонга замонавий иситгич ускуна қўйилган. Яъни газ ва электр билан ёнади. Газ босими паст бўлса, ёнмайди.

Сергели туман газ идорасига заявка билан мурожаат қилдик. "Ҳозир боришади…", деб алдаб юрди бизни. Охири, мен чидолмадим. "Шикоят ёзамиз" деганимдан кейин келишди. Қўшнимнинг уйига 2 та эркак кириб, ҳамма трубаларни текширишди. Мен қараб турдим. Бири жуда қўпол муомалада эди. "ГРП энг баланд босимда турибди, билмадик нега паст, ҳеч бошқа ёрдам беролмаймиз", дейишди. Менинг хонадонимга ҳам кириб кўришди.

Хўш, биз нима қилайлик? Ўтин йиғиб, уйда печка қурайликми?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG