Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 23:36

ДЎСТЛИК. "Жиззах вилоят, Дўстлик тумани 25-совхоздан ёзмоқдаман. Шу ердаги икки қаватли уйларда истиқомат қиламан. Бу уйларнинг барчаси шундай аҳволда қолмоқда. Ҳожатхоналарнинг ҳаммаси очиқ ҳолатда, заҳар тарқалиб ётибди. Ёзда эса, бу ҳаво билан умуман нафас олиб бўлмайди. Газ умуман йўқ. Сувимиз шўр. Тоза сувни пулга сотиб олишга мажбурмиз. Томимиздан ёмғир ўтади.

Товуқ-сигирларимиз ахлат ейди. Болалар майдончаси йўқ. Болалар ахлатдан шприцлар топиб, бир-бирига сув сепиб ўйнайди. Газ йўқлигидан мактаб стадионидаги тахта ўриндиқлари ҳам қолмади. Одамлар ўғирлаб, уйини иситади".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG