Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 10:38

"Газ муаммосининг яна бир қурбони..."


ҒИЖДУВОН. "Сизга ёзишимдан мақсад, 15 январь куни қишлоғимизда мудҳиш воқеа содир бўлди. Мен Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Улфатбиби ҚФЙда яшайман. Қишлоғимизда 2005 йилдан буён газ муаммо бўлиб келмоқда. Қишлоқда газ босими жуда паст ва гоҳида умуман йўқ. Деярли ҳамма одамлар уйида электр билан ишлайдиган вентилятор ўрнатган. Бу мослама қувурда газ бўлмаса, газни тортиб беради. Хуллас, вентиляторни ёқиб, печкадаги горелкани суғуриб олиб, ҳар дақиқа гугурт чақиб текшириб турасиз. Агар газ келса, ёқасиз. Жуда ҳам хавфли нарса, лекин. Одамлар шунга мажбур.

15 январь куни эрталаб соат 6:30 ларда 27 яшар қўшним газдан оламдан ўтди. У эрталаб уйқудан турган ва уйни иситиш учун газли печкани ёқиш учун ўрнатган газ вентиляторини ёққан. Шу газнинг захидан ўлган. Хотини нонушта тайёрлаш учун чиқиб, ошхонага кетган бўлган. Хотини қорнида боласи билан қолди".

Ғуждивон туман ИИБ ходими ушбу воқеа бўлганини Озодликка тасдиқлади.

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG