Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 16:26

"Олдин келиб турган газ энди нимага етиб келмаяпти?"


НУКУС. "Мен сизга Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус тумани, Ўрнек АПЖ Кулликул овулидан хат ёзаяпман. Бизда ҳам газ муаммоси неча йилдирки мавжуд. Газ трубалари қирқиб кетилган, газ берилмайди. Асфальт йўллар абгор ҳолда, ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳам дастурга 2018-2021 йилларга киритилган, деб қутулишади. Мурожаат этиб борганимиз билан ҳеч натижа йўқ. Сизга газ босими етиб бормайди, дейди. Олдин келиб турган газ энди нимага етиб келмаяпти? Бизга қачон газ берасиз, бизнинг болаларимиз иссиқ уйда яйраб яшашга, иссиқ мактабларда таълим олишга ҳаққи йўқми?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG