Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 09:45

ЖИЗЗАХ – "Газ босими пасайиб, ҳатто чой қайната олмаяпмиз"


ЖИЗЗАХ. "Қозоғистондан совуқ ҳаво оқими кириб келган кунларда Жиззах вилоят, Зафаробод туманида газ босими кескин пасайиб кетган эди. Ўшандан бери босим кўтарилмади. Суратда газнинг энг юқори ҳолати акс этган. Ақалли чой ҳам қайната олмаяпмиз. 104 хизматига қўнғироқ қилсак, "Юқоридан паст босимда беришяпти", деб жавоб қилишди. Зора, арзимиз ўша юқоридагиларга етиб борса! Уйларимиз совиб кетганидан кексалар, чақалоқлар кўп азият чекяпти. Илтимос, газ босимини кўтаринглар! Ҳали қишдан чиқмадик, ахир!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG