Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:24

АНДИЖОН – "Бир неча кундан бери навбатда туриб ҳам машинага газ қуя олмаяпмиз"


АСАКА. "Мен Андижон вилояти Асака туманидан ёзмоқдаман. Газ тақчиллиги бизга ҳам етиб келди. Икки кундан бери навбатда туриб, машинага газ қуя олмаяпмиз. Навбатимиз энди келганида¸ "газ тугади", деб ёпиб қўйишади. Бизга яқин иккита газ қуйиш шоҳобчасида аҳвол шу. Янгиобод деган жойда икки километрлик навбатлар юзага келган. Асакага етмасдан Чек қишлоғида ҳам узундан-узун навбатлар. Ўзбекистонда газ тақчилми? Агар тақчил бўлса, мутасаддилар нега бунинг сабабини аниқ айтишмайди? Биз ҳайдовчилар нима қилайлик энди?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG