Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2018, Тошкент вақти: 04:22

РИШТОН – "Газ ва электр тақчиллиги сабаб одамлар “Роллтон” билан қорнини алдамоқда"


РИШТОН. "Фарғона вилояти Риштон тумани Зоҳидон қишлоғидан нома ёзмоқдаман. Қувур орқали келадиган газ аллақачон эсимиздан чиқиб кетган. Овқатни эса газ баллонида пиширамиз.

Аммо, баллон ҳам вақтида келмайди. Мана, бир ойдан бери баллонимизни тўлдириб ололмаяпмиз. Ўтини бор бойлар овқатни ўчоқда қиляпти. Ўтини йўқлар электрдан фойдаланяпти. Кўпчилик эса электрни тежаб, овқат пиширмай "Роллтон" билан қорнини алдаяпти.

Биз каби қийналган қишлоқликларни ҳам биров ўйлайдими? Ё қишлоқ халқи қийналиб яшашга маҳкумми?"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG