Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 08:49

“SizdanTelegram”даги шикоят ортидан Сўхдаги қишлоққа газ қувури тортила бошлади


Бу сурат Озодликка Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

СЎХ. Ўзбекистон Бош прокуратураси “Сиздан телеграм” лойиҳасига мурожаат қилган муштарийнинг мурожаатини ўрганиб чиқди. Прокуратурага кўра, вилоят газ таъминоти корхонаси айни қишлоққа газ қувурини тортиш ишларини бошлади:

“Сиздан телеграм” лойиҳасидаги “Фарғона – “Келажаги буюк” давлатимизнинг наҳот аҳолини газ билан таъминлашга қурби етмаса?!” номли хабари ўрганилди.

Аниқланишича, Сўх тумани Тул қишлоғида 673 нафар аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, хўжаликлар табиий газ билан таъминланган.

Қишлоқ аҳолисини газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувури Сўх дарёси орқали 175 метр масофада осма усулда тортилган.

Жорий йилнинг июль ойида дарё суви сатҳининг кўтарилиши оқибатида, газ қувурига зарар етказилган.

Туман газтаъминоти корхонаси томонидан аҳолини газ билан таъминлаш узулмаслиги учун вақтинча полиэтилен газ қувури тортилган.

Бироқ, полиэтилен газ шлангининг ички диаметри (63 мм) аҳоли хўжаликларига нисбатан кичик бўлганлиги сабабли хўжаликларга газ босими талаб даражасида етказиб берилмаяпти.

Қалача қишлоғида эса 360 нафар аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, шундан 15 нафар хўжалик суюлтирилган газ, 345 нафари табиий газ билан таъминланган.

Туман газ таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан Сўх дарёси орқали ўтган газ қувурини белгиланган лойиҳа асосида бажарилмаганлиги оқибатида юқоридаги хўжаликларга газ босими талаб даражасида етказиб берилмаган.

Ўрганиш давомида, вилоят прокуратураси аралашуви билан ҳозирда вилоят газ таъминоти корхонаси томонидан қиймати 47 млн. сўмлик Сўх дарёси устидан 175 метр узунликдаги темир газ қувурини тортиш ишлари бошланди ва қувур тортиш ишлари жорий йилнинг 10 ноябрь кунига қадар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.

Қувур тортиш ишлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган”.

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни юборилган.)​

Бу сурат Озодликка Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати томонидан юборилди
Бу сурат Озодликка Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати томонидан юборилди

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG