Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:43

АНДИЖОН – “Водийга газ берилгани ҳақда ҳисобот берилди, қани ўша газ?!”


АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Беруний МФЙ Румий кўчасидан мурожаат қилмоқдамиз. Шаҳар марказида жойлашган кўчамиз расмий ҳужжатларда “газлаштирилган ҳудуд” ҳисобланади. Лекин амалда бизга бир неча йилдан буён табиий газ берилмайди. Маҳалла аҳли бир неча бор туман газ идораси бошлиғига мурожаат қилдик ва у ҳар гал ваъда беради. Қуруқ ваъдалардан зериккан маҳалла аҳли президент виртуал қабулхонасига қадар мурожаат қилдик. Шундан кейин туман газ идораси ходимлари кўчамизга табиий газни бериб, газ келганини суратга олиб, далолатнома тузишди, юқори идораларга “муаммо ҳал этилди” деган мазмунда жавоб беришди. Аммо бир кун ўтмай газ яна ғойиб бўлди. Бу ҳақда Интернет сайтларда танқидий мақолалар ҳам чиқди. Аммо фойдаси бўлмади.

Яқинда “Ўзтрансгаз” АЖ раиси Андижон Фарғона ва Наманган вилоятлари аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олади деб ҳисобот берди. Биз бу янгиликни эшитиб хурсанд бўлган эдик, аммо эрта қувонган эканмиз. Мана, бугун 5 январь. Аммо кўчамизда ҳали-ҳануз табиий газ йўқ. Миллионлаб одамларни алдаб, умидвор қилишдан мақсад нима?!”

(Бу хабар Озодликка 7 январь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG