Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 12:43

ТОШКЕНТ – “Газ идораси ходимлари “нонини яримта қилиб” балога қолдим”


ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан ёзмоқдаман. Уйга газ ҳисоблагич ўрнатиш керак эди. Суриштириб кўрсам, газ идораси ходимлари ҳисоблагични ўзи сотиб олиб ўрнатса, 420 минг сўмга тушар экан. Ҳолбуки, ҳисоблагичнинг ўзи 200 минг сўм туради. Ўзингиз ҳисоблагич олиб келсангиз, 26 минг 400 сўмга ўрнатиб беришар экан. Камхаржроқ бўлсин деб ўзим бозордан ҳисоблагич харид қилдим. Ишонасизми, газ ходимлари келишини 2 ҳафта кутдим. Ниҳоят, икки ходим келди. Уйим 1-қаватда жойлашган, газ балконда ўрнатилган. 15 йилдан бери бирор муаммосиз ҳисоблагични алиштириб кетишар эди. Бу гал газингиз балконда экан, дея йўқ жойдан баҳона қилиб акт тузишди. Хуллас, ҳисоблагични ўзим олиб келганим, нонларини яримта қилганим ёқмади уларга...”

(Бу хабар Озодликка 30 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG