ПАХТАОБОД. “Мен – Умиджон Охунов, Андижон вилояти Пахтаобод тумани Уйғур қишлоғи Тантана кўчасидан ёзмоқдаман. Маҳаллада табиий газ йўқлиги боис баллонлардан фойдаланамиз. Аммо мана 5 ой бўлди ҳамки, газ таъминотчилари баллонларимизни тўлдириб бермайди. Онам бу борада порталга шикоят ёзган эдилар. Туман газ идораси раҳбари “хонадонлар газ билан таъминланди” деган мазмунда ёлғон жавоб берибди. Қани ўша газ? Нега биз уни кўрмаяпмиз?!”
(Бу хабар Озодликка 1 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|