Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:37

АНДИЖОН – "Қизларимизга гимнастика учун алоҳида зал йўқ, машғулотларни курашчилар билан ўтказишяпти"


АСАКА. "Андижон вилояти Асака тумандан ёзмоқдаман. Қизимни туман болалар спорт мактаби гимнастика тўгарагига олиб бораман.У ерда иккита яхши мураббий қиз бор. Ўтган ҳафта шу қизлар мусобақага кетган экан. Қизимни олиб борсам, мураббий йўқлиги сабаб болалар ўз ҳолича шуғулланиб ётибди. Мураббийлар кетганида уларнинг ўрнига бошқа мутахассис тайинлашса бўлмайдими? Ё давлат томонидан ташкил этилган текин тўгарак бўлгани учун эътиборсизлик қилишяптими? Ундай бўлса, пуллик қилиб қўйишсин, токи болаларимизни олиб борган вақтимизга ачинмайлик. Қолаверса, гимнастика машғулотлари учун алоҳида зал ҳам йўқ, қизлар курашчилар билан битта залда машғулот ўтказади. Спорт тўгарагини талабга мос даражада ташкил этишларини истаймиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG