Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:11

ТОШКЕНТ – “Мутасаддилар Тўябўғиз сув омборидаги браконьерларнинг қилмишига томошабин бўлиб турибди”


ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб йўлламоқдамиз. Спиннинг, содда тилда айтганда балиқ ови билан шуғулланиб турамиз. Аммо балиқлар кўпаяётган ва ов тақиқланган пайтда асло ов қилмаймиз. Аксинча, браконьерларга қарши курашиб келамиз. Бир неча йил аввал телевидение ва табиатни муҳофаза қилиш нозирлари билан биргаликда, “Голден Фиш” компанияси кўмагида Тошкент денгизи – Туябўғиз сув омборида рейдлар қилдик. Рейд пайти браконьерлар тармоғини фош қилдик.

Не кўз билан кўрайликки, бу йил ўша “Голден Фиш” компаниясининг ўзи тўр ташлаб браконьерлик қилаётгани устидан чиқдик. Бу ҳақда тегишли идораларга хабар бердик. Уларга жарима белгиланди. Аммо улар ҳамон тунда ноқонуний балиқ овини давом эттирмоқда. Маҳаллий аҳоли ҳам улар ўзини худди Тошкент денгизининг хўжайинларидек тутаётганини айтмоқда. Браконьерлик ҳолатларига бир неча бор гувоҳ бўлиб, давлат биология назорати ходимларини чақирдик, аммо воқеа жойига келишмади. Масъуллар Ўзбекистон биобойликлари талон-торож этилишига томошабин бўлиб туришибди!”

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни юборилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG