|
"80 яшар отамни 6 йилдан бери Ҳажга юборишмаяпти"
"Менинг отам Муҳамедов Ҳамроқул 1938 йилда туғилганлар. Ҳозир 80 ёшга яқинлашиб қолдилар. Бу киши Ҳаж сафарига бориб, зиёрат қилиш учун Сурхондарё вилоят Сариосиё тумани ҳаж сафарига юбориш кенгашига 2011 йил ариза берганлар. Лекин, ҳалиям ҳаж сафарига бора олганлари йуқ. "2017 йилга Ҳаж сафарига юборинг", деб 3 марта президент порталига мурожаат қилдик. Ижобий ҳал бӯлмади.
Сариосиё туман ҳокими олдига кирсалар,"мени ваколатим эмас, вилоят ҳокими ҳал қилади", дебди. Лекин, вилоят ҳокимига мурожаат қилганимизда, у ҳам ҳал қилмади.
Таниш-билиш ё пули борлар, навбатсиз бормоқда. Шунга, 2018 йилги ҳаж сафарига боришга амалий ёрдам беришингизни сӯраймиз".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Сизнинг фикрингиз
Шарҳларни кўрсатинг