Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 21:31

ТОШКЕНТ – "Оғир ирсий хасталикка чалинган уч боламга ёрдамингизни дариғ тутманг!"


ТОШКЕНТ. "Ҳурматли ватандошлар, ўта мушкул вазиятга тушиб қолганим учун ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдаман. Исмим Баратова Дилрабо. Уч фарзандим бор, икки ўғил ва бир қиз. Ўғилларим 6 ёшгача юрган, аммо икки йилки, коляскага михланиб қолди. Улар ирсий хасталикка чалинган. Шифокорлар "мышочная дистрофия Дюшенна" деб ташхис қўйган. Касаллик бутун танани фалаж қилар экан. Бу дардга чалинганлар узоғи билан 14, яхши парвариш қилинса, 20 ёшгача яшар экан.

Ўғилларим эса 8 ва 7 ёшда. Қизлар бу касалликка камдан-кам ҳолларда (миллионтадан битта) чалинади, деган эди шифокор. Шу сабаб қиз фарзанд кўрганимизда қизалоғим яшаб кетар, деган умид пайдо бўлган эди. Аммо пешонамизда бу синов ҳам бор экан, 3 ёшли қизимда ҳам акаларидаги каби касаллик белгилари пайдо бўла бошлади. Шифокорлар ўша ташхисни қўйишди. Жуда тушкунликка тушиб қолдим, уч боламни ҳам йўқотишни хоҳламайман. Болаларимнинг кўз олдимда сўлиб бораётганини кўриш оғир, жуда оғир!

Бир профессор уч болани ҳам генетик анализ қилдириб, бузилиш қайси генда эканини билиш керак, ана шунга қараб гормон бериб, болаларнинг юриш вақтини чўзиш мумкин, деди. Бундай анализ эса АҚШ ёки Россияда қилинаркан. Бизнинг оилага эса бу жуда-жуда қимматлик қиляпти. Болаларим мунтазам ичадиган дори-дармонга аранг пул топамиз. Хўжайиним устачилик қиладилар, мен эса ишламай болаларга қарашга мажбурман.Улуғ айём кунларида саховатли инсонлардан ёрдам кутиб қоламиз. Пластик карточка рақами: 8600140418760170 – Baratova Dilrabo".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG