Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:21

АНДИЖОН – “Ҳокимлик газ қувури кўмилган ҳудудда бино қуришга рухсат берди”


АНДИЖОН. “Андижон тумани Оқ ёр қишлоғи Нўхатак маҳалласи Матбуотчи кўчасидан ёзмоқдамиз. Биз яшаётган хонадонлар катта автомагистралдан 25 метр ичкарида жойлашган. Бунга сабаб, йўл бўйида ўрта босимли газ қувурлари кўмилган. Тартиб-қоидага кўра, бу ерда бино қуриш мумкин эмас. Аммо ҳокимият вакиллари бу ерда газ қувури мавжуд эмас, деган мазмунда сохта ҳужжат тайёрлаб қурилишга рухсат берди. Фавқулодда вазиятлар талабига кўра, бинолар ўртасида камида 25 метр масофа қолиши керак. Аммо бизнинг хонадонлар билан янги қурилаётган бино ўртасида атиги 12 метр масофа қолдирилган.

Айни пайтда аҳоли канализация тармоғи ва газ қувурлари узиб ташланганидан азият чекмоқда. Бояги бино қурилиши бошланса, электр ва сувдан ҳам мосуво бўламиз.

Аҳолига шунча муаммо камлик қиладими? Cанаб ўтилган ҳолатлар ҳокимлик қарорини қайта кўриб чиқиши кераклигини англатмайдими? Ё халқни рози қилиш ҳақидаги шиорлар фақат қоғозда, холосми?”

(Бу хабар Озодликка 24 январь куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG