Линклар

"Сенат аъзосиман, деган ҳокимимиз бозорни ҳам балчиққа ботириб қўйди"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Сенат аъзосиманб деган ҳокимимиз бозорни ҳам балчиққа ботириб қўйди"

"Мен Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳриданман. Шаҳримизда юзага келаётган қоидабузарликларни сизга айтиб берсам. Баъзи бир масалаларда ёрдам қилишларингизни илтимос қилмоқчиман.

Мактабимиз ва боғчамизнинг олди ахлатга тўлгани фарзандларимизнинг соғлигига ёмон таъсир қилаяпти. Челак деҳқон бозори ҳақида ҳам гапираман. Бу бозор минглаб оилаларни боқиб келаётган эди. Мана ярим йилдан олдин бузиб ташланди. Ҳозир ҳоким эса жойларни сотиш билан овора.

Ҳозирги кунларда давлат идораларида ишлайдиган ходимларнинг ойликларидан свет учун 50-100 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда. Газга бўлса 250 минг сўмдан мажбурий ушлаб қолинмоқда. Лекин, баъзиларда газ умуман узиб ташланган. Туманимизда электрдан қарзимиз бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, участкага бириктирилган маҳаллий электросет ходимлари келиб, пул сўраб, электрдан узиб кетмоқда.

Бу ҳам туман ҳокимининг иши. "Сенат азосиман" дейдию, лекин кийим бозорини ҳам балчиққа ботириб қўйди. Ҳар жума йиғилиш ўтказади. Халқ билан мулоқот қиладию, лекин бирор ёрдам сўрасак, "энангникидан оламанми" дейди.

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG