Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 00:22

ТОШКЕНТ – "Cергели ҳокими фақат суратга тушиш учун ҳудуд айланадими?"


СЕРГЕЛИ. "Тошкент шаҳри Сергели туманидан ёзмоқдаман. Яқинда туман ҳокими Чоштепа маҳалласидан оқиб ўтган Жунариқ канали атрофини тозалаш жараёнини кузатиш мақсадида ҳудудга келди. Биз йиғилиб қолган муаммолар ҳал бўлар экан, деб хурсанд бўлдик. Хусусан, бир пайтлар маҳаллага тегишли бўлган болалар майдончаси ва сайилгоҳни қайсидир ташкилот бетон тўсиқлари билан ўраб олган бўлиб, бу ер хароб ҳолга келиб қолган. Вазиятдан фойдаланиб, ҳудудни маҳаллага қайтаришни сўраб мурожаат қилдик. Ҳоким эса маҳалла ҳудудини қайтариш масаласида ёрдам бериш ўрнига "Ноқонуний бўлса, бузиб ташланглар!" дейиш билан чекланди. Ҳокимимиз бу ерга фақат тозалаш жараёнида суратга тушиш учунгина келган шекилли. Афсус, аҳоли мурожаатлари инобатга олинмади".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG