Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 19:39

ТОШКЕНТ – “Ҳокимият вакили “ҳадеб шикоят ёзсанг, қаматиб юбораман” деб таҳдид қилди”


Нурислом Шайхулисломов

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан ёзмоқдаман. Меҳрибонлик уйида тарбия кўрган Нурислом Шайхулисломовман. “Cиздан Телеграм”да аввалроқ ҳокимият жой бермаётгани сабаби кўча-кўйда яшаб келаётганим ҳақида мактубим чоп этилганди. Ҳокимият вакиллари шундан кейин менга ёрдам берармикан десам, аксинча, “ҳадеб шикоят ёзаверсанг, бомжга айлантирамиз, қаматиб юборамиз”, деб таҳдид қилишди. Ҳоким ҳузурига киритишмади ҳам. “Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ҳаммаси муаммо кўтариб келади”, деб таъна қилишди. Кўча-кўйда тентираш ва ҳокимиятга қатнашдан чарчадим. Маҳаллий раҳбарлар ёрдам бермаяпти, қонун ҳимояси кафолати саналган президентдан ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 5 январь куни келган)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG