Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2020, Тошкент вақти: 08:13

CУРХОНДАРЁ – “Тошкентдан вакил келадиган деган гап ҳокимлик найранги бўлиб чиқди”


ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳар ҳокими қуруқ ваъдалар билан халқни алдаб келаётгани сабаб кўпчилик ҳоким қабулига бормай қўйган эди. Яқинда маҳалла фаоллари Термиздаги Бобур истироҳат боғида Тошкентдан – вазирликдан муаммоларни ўргангани вакил келади деб хабар беришди. 27 апрель куни муаммоси бор аҳоли Бобур истироҳат боғига борсак, вазирлик вакили йўқ, шаҳар ҳокимининг ўзи ўтирибди. Қабулига аҳоли келмай қолгач, ҳоким ана шу найрангни ўйлаб топибди. Ҳоким халқ фикри билан ҳисоблашмай қўйди. Мана, ҳоким ўйлаб топган сўнгги “инновация”: оқар сув йўқ жойда мажбурий гул эктирди. Кўзбўямачилик учун экилган гуллар эртага қуриб увол бўлади...”

(Бу хабар Озодликка 27 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG