ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилоят, Қўшработ туманидан ёзмоқдамиз. 90-йилларда туманимизда намунали парк бўларди. Дам олиш жойлари, пляж, ўйин ускуналари, сув ёқасидаги баҳаво жой – бари одамлар хизматида эди. Қайсидир “ҳожатбарор” ҳоким келиб йўқ қилди паркни. Ҳозир ўша сўлим маскан балчиқ ва қурбақалар маконига айланган.
81-мактабнинг бинойидек стадиони ҳам шу парк ҳудудида эди. Стадионниям кавлаб ташлашди. Балиқ етиштирармиш! Кавланганига 5 йилдан ошди, қурбақа етишяпти холос у ерда! Маҳаллий раҳбарлар ўша паркни тиклаб берса, халқнинг дуосига муяссар бўлади...”
(Бу хабар Озодликка 9 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|