Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 18:46

СУРХОНДАРЁ – “Ҳоким қанотидаги қурувчилар дастидан электрсиз ўтирибмиз”


ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Амир Темур кўчасидаги 2, 3, 4, 5, 6, 7 ва 8-умумий уйларда яшовчи аҳоли номидан ёзмоқдамиз. Термиз шаҳри ҳокими қаноти остидаги зўравон қурувчилар дастидан бизлар апрель ойидан бери эрталаб соат 6 дан кечқурун соат 9 гача электр энергиясидан фойдалана олмаяпмиз.

Истиқлол кўчасидаги қурилишлар доирасида аҳолига келган электр тармоғига катта кучланишли пайвандлаш асбоб-ускуналарини улаб олишган. Кундузи электр токи ўйнагани учун кондиционер, музлатгич ва телевизорларимиз ишдан чиқди. Бу ҳақда шаҳар электр корхонасига бир неча бор мурожаат қилдик, электр корхонаси ходимлари шаҳар ҳокими буйруғи билан бўлаётган ишга қарши боролмаслигини айтиб узр сўради.

Ёз чилласида ҳарорат 60 даражадан юқори бўлиб турганда, беморлар, қариялар, ёш болалар қандай жон сақласин?! Раҳбарларнинг халққа ғамхўрлиги шуми?!”

(Бу хабар Озодликка 16 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG